
Ибрагимович фаолиятини "Хайденхайм"да давом эттиради
"Бавария" Лерой Сане ортидан яна бир вингерини ҳам кетказмоқда.
Мюнхенликларнинг ёш вингери Арижан Ибрагимович фаолиятини Бундеслиганинг яна бир клуби "Хайденхайм"да давом эттиради. Фабрицио Романо берган маълумотларга қараганда, германиялик футболчи янги мавсумни ижара асосида "қизил-кўклар" сафида ўтказади. Ёш футболчи ҳам ўйин амалиёти сабаб клуб алмаштиришга қарши эмас.
Ибрагимович учун Италия А Серияси клубларидан ҳам таклифлар тушган эди, бироқ футболчининг ўзи Германияда қолишни мақул кўрди.
Comments