Ибрагимович: ЖЧ-2018ни Бензема эмас, Дешам ўтказиб юбориши керак эди

“Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчичи Златан Ибрагимович Карим Бенземанинг ЖЧ-2018 турнирида Франция термасига чақирилмагани хато бўлган дея ҳисобламоқда.

Агар мураббий Бенземани термага нолойиқ деб топса, унда ЖЧ-2018ни бош мураббий ўтказиб юбориши керак, ўйинчи эмас. Бу шармандалик. Агар Сиз ютишни истасангиз, энг яхши жамоани тузинг. Бензема – ғолиб, – дейди Ибрагимович.

Эслатиб ўтамиз, Бензема “учранглилар” устози Дидье Дешам билан шахсий муносабатлар сабаб терма жамоага чақирилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!