Ибрагимович:

Бир муддат олдин Италияга йўл олишни эълон қилган швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович Марко Матерацци билан боғлиқ бўлган вазиятни эслаб ўтди.

"Юве" билан "Интер"га қарши тўп сурганимизда Матерацци менга жароҳат етказди. Оғриқдан ўйинни давом эттира олмадим. Бу 2006 йилда юз берган эди. Сўнг мен "Интер", "Барселона" ва кейинроқ "Милан" ўтдим.

2010/11 мавсумдаги дастлабки дербида Матерацци қўполлигидан сўнг пеналти ишлаб олдим. "Милан" олдинга чиқиб олди. Иккинчи таймда у менга яқинлашди, мен эса унга таэквандо услубида зарба бердим ва уни касалҳонага юбордим. Ўйиндан сўнг Деян Станкович мендан нима учун бундай қилганимни сўради, мен эса буни тўрт йил кутганлигимни айтдим", - дейди Ибрагимович.

Матерацци эса Ибрагимовичнинг сўзларига киноя билан жавоб берди ва Инстаграм саҳифасиша 2009/10 мавсумидаги "Интер" билан эришган Чемпионлар лигаси унвони билан тушган расмини жойлади. Ўшанда "Интер" "Барселона"дан ўтиб турнир ғолиблигини қўлга киритган эди.

"Раҳмат Ибрагимович, сенсиз бунга эриша олмас эдик", - дея ёзиб қолдирган италиялик.