Ибрагимович: "Менсиз футбол ўлади"

Златан Ибрагимович ҳеч қачон фаолиятини якунламаслигини айтди. 

40 ёшли швед бу ҳақда ижтимоий тармоқларда мухлислар билан жонли эфирда суҳбатлашаётган пайтда айтди. 

- Сен қачон фаолиятингни якунлайсан? - деб сўради мухлис. 

- Ҳеч қачон. Менсиз футбол ўлади, - дея жавоб қайтарди "Милан" форварди. 

Маълумот учун, Ибрагимов "россонерилар" билан шартномасини 2023 йилнинг ёзига қадар чўздирди. У ўтган мавсумда А Серия доирасида 23 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 ассист муаллифига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!