Ибрагимович "Милан"га қайтмайдиган бўлди

“Милан” клуби спорт директори Леонардонинг сўзларига кўра, жамоа “Лос-Анжелес Гэлакси” ҳужумчиси Златан Ибрагимович билан шартнома имзоламайди. Швециялик ҳужумчи миланликлар сафида 2010-2012 йилларда тўп сурган.

Ибрагимович “Милан” қайтмайди. У “Гэлакси” билан шартномани узайтиришга ваъда берган, – дея Леонардонинг сўзларини келтиради Football Italia нашри. – Биз қайтиш ҳақида ўйлаган эдик, аммо у сўзида турди ва МЛСга қайтди. “Гэлаксиунинг хизматларидан мамнун, шунинг учун у қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!