Ибрагимович МЛС юлдузлари рамзий терма жамоасидан жой олди

"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович МЛСда тўп сурган юлдузлардан иборат рамзий терма жамоага кирди.

Гарчи 36 ёшли швециялик футболчи АҚШ чемпионатига жорий йилнинг апрелида келиб қўшилган бўлсада, аксарият мухлислар унинг ушбу жамоага кириши учун овоз беришган.

Маълумот учун, Ибрагимович "Лос-Анжелес Гэлакси" сафида ҳозирча 11та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 7та гол киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!