Ибрагимович ўзининг "Милан"га қайтиши мумкинлиги борасида гапирди

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович ўзининг "Милан"га қайтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Атроф миш-мишларга тўла. Бутун дунё мени хоҳлайди, бу нормал ҳолат”, - дейди 37 ёшли швециялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2010-2012 йиллард “Милан” сафида тўп сурган. “Россонерилар” эса ўзининг собиқ футболчисини қишда, яъни МЛСда танаффус бўладиган пайтда ижарага олишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!