Ибрагимович Қатардаги мундиалда қайси терма жамоа чемпион бўлишини айтди

"Милан"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович ЖЧ-2022да ким ғалаба қозониши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйлайманки, сиз кимни номини тилга олишимни тушуниб турибсиз. Ишонаманки, чемпионлик Аргентина терма жамоасига насиб этади. Улар жаҳон чемпиони бўлишга муносиб”, - деди 41 ёшли скандинавиялик футболчи Goal.com нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси бугун жаҳон чемпионатининг ярим финалида Хорватия термаси билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув ғолиби финалда Франция ва Марокаш жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!