Ибрагимович қаторасига иккинчи ўйинда дубль қайд этди (видео)
“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби форварди Златан Ибрагимович МЛСнинг “Сиэтл Саундерс” (2:2) клубига қарши бўлиб ўтган баҳсида дубль қайд этди.
Эътиборлиси, 37 ёшли швециялик футболчи қаторасига иккинчи ўйинда дубль қайд этишга муваффақ бўлди. У ўтган МЛСнинг турида ҳам 2 та гол урган эди.
Маълумот учун, Ибрагимович бу мавсум чемпионатнинг 21та ўйинида иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 20та гол уришга эришди.
Фикрлар