Ибрагимович Шомуродов жамоасига қарши ўйинда майдонга тушадими?

CHERY AUTO

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Италия чемпионати 12-тури доирасида "Женоа"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Tecno

39 ёшли швециялик бугун тонгги машғулотларда якка тартибда шуғулланди. "Россонерилар" бош мураббийи Стефано Пиоли ҳужумчи чоршанба куни бўлиб ўтадиган баҳсда майдонга тушишга тайёр эмас, деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Ибрагимович А Серияда 6 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол киритди ва 1 та голли узатма берди. "Женоа" "Милан" баҳси Тошкент вақти билан 16 декабрдан 17 декабрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!