Ибрагимович швед клубига ўтишига шаъма қилди

Яна бир неча кунлардан сўнг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби билан шартномаси якунланадиган ва эркин агентга айланадиган ҳужумчи Златан Ибрагимович ўзининг келажаги борасида шаъма қилиб ўтди.

Бу сафар 38 ёшли швециялик футболчи Швециянинг “Хаммарбю” клубига ўтишга ишора қилди. Аниқроғи, Златан ўзининг инстаграм саҳифасида Ибрагимович исми ёзилган ушбу клуб либосида видеороликни жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ибрагимовичга асосан А Серия клублари харидор бўлишмоқда. “Милан” ва “Наполи” шулар жумласидандир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!