Ибрагимович: Швеция жаҳон чемпиони бўлиши мумкин

АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович Швеция терма жамоасининг ЖЧ-2018даги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мундиалда ўйнаш ва гол уриш осон эмас. Чорак финалда бор куч билан ҳаракат қилиш керак. Ўз ҳиссиётларини жиловлай олган жамоа бу ўйинда устунликка эга бўлади.

Мен мусобақа бошланишидан аввал ҳам айтганман, Швеция жаҳон чемпиони бўлиши мумкин. Мен шведман ва Швецияга ишонаман”,  - дейди тажрибали футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Швеция мусобақанинг чорак финалида Англияга қарши баҳс юритади.