Ибрагимович "Спарта"га қарши ўйинда ҳам майдонга тушмайдими?

"Милан" форварди Златан Ибрагимович Европа лигаси гуруҳ босқич сўнгги туридан ўрин олган Праганинг "Спарта" жамоасига қарши ўйинда иштирок этмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 39 ёшли швециялик футболчи 22 ноябрь куни "Наполи"га қарши ўйинда олган жароҳатидан даволанишда давом этмоқда. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи Исмаэл Беннасер ҳам ушбу беллашувда “россонерилар”га ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" ўтган 5 турда 10 очко тўплаган ҳолда муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини нақд қилиб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!