Ибрагимович яна А Серияга қайтиши мумкин
АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин.
La Nazione нашри тарқатган хабарга кўра 38 ёшли швециялик футболчини "Фиорентина" ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Таъкидлаш керакки, “бинафшаранглилар” мавсум аввалида 36 ёшли франциялик ярим ҳимоячи Франка Риберини ўз таркибига қўшиб олишган эди.
Ўз навбатида Ибрагимовичнинг АҚШ клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг декабрида ўз ниҳоясига етади ва шу боис у мавсумлар оралиғида Европа футболига қайтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович А Серияда "Ювентус", "Интер" ва "Милан" каби клубларда тўп сурган.
Фикрлар