Ибрагимович: "Златансиз МЛСни хеч ким эсламайди"

"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович клубдан кетиши ҳақидаги гапларга изоҳ бериб ўтди.

"Янги йилда нималар бўлади? Билмадим.

Агар мен МЛСда қоладиган бўлсам бу улар учун фойдали бўлади, чунки бутун дунё эътиборида туришади. Агар мен МЛСдан кетадиган бўлсам, хеч ким бу чемпионатни эсламайди," - Daily Mail Ибрагимович сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Олдинроқ, 38 ёшли швед А Серияга қайтишни режалаштираётгани ва унга "Наполи" давогарлик қилаётгани хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!