Ибрагимовичда яна муаммо пайдо бўлди

CHERY AUTO

Sky нашрининг хабар қилишича, "Милан" форварди Златан Ибрагимович яна жароҳат олди.

Tecno

22 ноябрь кунги тур ўйинини бел оғриғи туфайли ўтказиб юборган 39 ёшли ҳужумчи бугунги машғулотларга қўшилган ва унинг якунида оёғида оғриқ ҳис қилган.

Шифокор қўйган ташхисга кўра, швециялик футболчи 10 кун ичида сафга қайта олмайди.

Шунинг учун, Ибрагимович йил якунига қадар, А Серия ўйинларида жамоасига ёрдам беролмайди. Бу вақт ичида "Милан" клуби "Сассуоло" ва "Лацио"га қарши баҳс ўтказади. У 3 январь куни "Беневенто" ва 6 январда "Ювентус"га қарши кечадиган беллашувларда ҳам майдонга тушолмаслиги тахмин қилинмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию