Ибрагимовичнинг дубли "Милан"га дербида ғалаба келтирди

Италия А Серияси 4-туридан ўрин олган "Интер" - "Милан" тўқнашуви ўз якунига етди. Унда "россонерилар" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Меҳмонларнинг иккала голига ҳам Златан муаллифлик қилган бўлса, Лукаку "неррадзурилар" томонидан бир маротаба жавоб қайтаришга эришди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Лукакунинг аниқ зарба йўллашига Тео йўл қўймади.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Тонали Кессининг ўрнига майдонга тушди.

  • 85'

    Златан тўпни ўзига бўйсундира олмади. Вазият йўққа чиқди.

  • 83'

    Видаль ўрнига Санчес майдонга тушди.

  • 83'

    Ҳакими сариқ карточка олди.

  • 82'

    Бурчакдан узатилган тўпга Златан томонидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

  • 80'

    Кьернинг жаримадан узатилган тўпга берган зарбаси кучсизроқ чиқди.

  • 75'

    Йўқ, офсайд. Лукаку бироз аввал ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. 

  • 73'

    Доннарумма Лукакуни жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти.

  • 72'

    Круничнинг жарима майдонига кириб бориб, берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 69'

    Дамброзио сариқ карточка ишлаб олди.

  • 67'

    Эриксен Брозович ўрнини тўлдирди.

  • 66'

    Ҳакам томонидан Пиоли ҳам огоҳлантирилди. Биринчи таймда у оғзаки огоҳлантириш ҳам олганди.

  • 62'

    Крунич ва Кастильехо майдонга тушди. Леао, Салемакерс захирадан ўрин олди.

  • 61'

    Барелланинг зарбасини Кьер боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 60'

    Златан сариқ карточка ишлаб олди. Ҳаводаги курашда Де Врейга тирсаги билан зарба бериб юборди.

  • 59'

    Ҳакимининг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Яхши очилиб борганди.

  • 55'

    Леаонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 52'

    Ҳакимининг узатмаси ўтмади. Ҳимоячилар иккинчи қаватда ишончли ҳаракат қилмоқдалар.

  • 49'

    Ҳакимининг узатган тўпига Лаутаро зарба беришга улгурмади. Ҳимоячилар марокашлик ҳимоячининг узатмасини тушуниб қолишди.

  • 47'

    Лаутаронинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм старт олди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Лукаку бурчакдан узатилган тўпга ноаниқ зарба берди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45+'

    Кесси сариқ карточка ишлаб олди.

  • 45'

    Тэонинг чўзиб юбориши натижасида "Милан"нинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якунланмади.

  • 44'

    Лаутаронинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси Доннарумма учун қийинчилик туғдирмади.

  • 43'

    Бареллага тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 40'

    Майдон марказида тенг ўйин кечмоқда.

  • 37'

    Лукаку қарши ҳужумга чиқиб кетиши мумкин эди. Аммо елкама-елка курашда катта тезликда югураётган футболчи йиқилиб тушди.

  • 36'

    Беннасернинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 34'

    "Интер"нинг яна бир ҳужуми бесамар якунланди. Лукакудан ноаниқ ҳаракат.

  • 32'

    Ҳимоячилар Лукакуга узатилган тўпни узоқлаштирди.

  • 31'

    Чалханўглунинг кетма-кет иккита бурчак узатмаси муваффақиятсиз чиқди.

  • 29'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ҳисобни қисқартирди. Жарима майдонига узатилган тўпни "россонерилар" бартараф эта олмади.

  • 29'

    Ибрагимович офсайдда қолиб кетди.

  • 28'

    Леаонинг ўтиб кетишига "Интер" ҳимоячилари йўл қўймади.

  • 25'

    Миланликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.

  • 22'

    Кьер огоҳлантирилди. Майдон марказида ишлатилган фол ростдан ҳам бунга арзирди.

  • 19'

    Ибранинг узатмасига Леао ета олмади.

  • 16'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ибрагимович дублни расмийлаштирди. Леао узатган тўп тўғри унинг оёқларига келиб тушди. Зарба Ханданович учун қайтариб бўлмас даражада эди.

  • 13'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ибрагимович амалга оширган пенальтини Ханданович  қайтарди. Аммо такрорий зарба орқали Златан ҳисобни очди.

  • 11'

    Ибрагимович пенальти ишламоқда. Коларов рақибини очиқчасига йиқитди. 

  • 10'

    Перишичнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 9'

    Чалханўглунинг жаримадан узатган тўпидан сўнг, жарима майдони ичида Романьоли зарба йўллашга эришди. Аммо ноаниқ.

  • 6'

    Ўйин аввалида жамоалар анча эҳтиёткор футбол намойиш этишмоқда.

  • 4'

    Энди Лукаку қоидани бузди. Жабрланувчи яна Эрнандес.

  • 2'

    Ҳакими ҳужумда қоидани бузди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган. Барча нарса ўйин бошланишига шай.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Интер" - "Милан" баҳси бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!