Ибрагимовичсиз ўйнаган "Милан" "Фиорентина"ни қийинчиликсиз енгди

Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган "Милан" - "Фиорентина" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Дастлаб, 17-дақиқада Романьоли стандарт вазиятдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 28-дақиқада белгиланган пенальтини Кесси аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни 2 тага етказди. Шунингдек, бўлим якунида ивуарлик футболчида яна бир пенальтидан гол уриш имкони бўлди. Аммо флоренцияликлар посбони бу галги зарбани қайтариб қолишга эришди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, "россонерилар" ҳисобидаги очколар 23 тага етиб, 1-ўриндаги мавқейини янада мустаҳкамлаб олди. "Фиорентина" эса 8 очкоси билан 16-поғонани банд этиб турибди. 

  • 90+3'

    Ҳакам ҳуштаги янгради ва учрашув якунланди. "Милан" ўз пешқадамлигини мустаҳкамлади, "Фиорентина" эса кетма-кет 4-мағлубиятини қабул қилиб олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+1'

    Россонерилар сафида ўзгариш: Салемакерс ўрнига Далот майдонга тушди.

  • 90+1'

    Меҳмонлар футболчиси Софьян Амрабат рақиб ҳужумини қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    "Милан" сўнгги дақиқаларни босим билан ўтказмоқда. "Фиорентина" асосан ҳимояланмоқда.

  • 86'

    Критиано Бираги Кессига ишлатган қўполлиги эвазига сариқ карточка иўлаб олди.

  • 84'

    Меҳмонларнинг ҳавфли ҳужуми Доннарумманинг сейви билан якунланди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилади.

  • 82'

    Мезбон жамоа ҳам 2-ўзгаришни амалга оширди. Сандро Тонали ўрнига майдонга Енс Ҳауге тушди.

  • 80'

    Калабриа рақиб ҳужумчисини чалиб йиқитди. "Фиорентина" жарима зарбасини ижро этади.

  • 77'

    Меҳмонлар 4 ва 5-ўзгаришларни ҳам амалга оширишди. Гастровили ва Влахович ўрнига майдонга Валеро ва Куаме тушишди.

  • 76'

    "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влахович ҳужумда фол ишлатди.

  • 74'

    "Милан" сафида илк ўзгариш: Браим Диаз ўрнига майдонга Раде Крунич тушди.

  • 73'

    "Милан" тинмай ҳужум уюштирмоқда. Рақиб ҳозирча ҳимоясидан чиқа олгани йўқ.

  • 71'

    Франк Кесси рақиб ҳужумини қоида бузиш эвазига тўҳтатиб қолди ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 69'

    Бурчакдан Чалҳаноглунинг узатмасини рақиб ҳимоячилари осонлик билан бартараф этишди.

  • 68'

    "Фиорентина" сафида 3-ўзгариш амалга оширилди: Патрик Кутроне Франк Риберининг ўрнига Майдонга тушди.

  • 65'

    "Фиорентина" футболчилари бурчак зарбасини ижро этди, Миленковичнинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 63'

    Браҳим Диаз тезкор ҳужум уюштирди, бироқ рақиб ҳимоячилари ундан кучлироқ чиқди.

  • 60'

    "Фиорентина" сафида яна бир ўзгариш: Мартин Касерес ўрнига Пол Лирола ўйинга қўшилди.

  • 58'

    "Фиорентина" жарима зарбасини ижро этди. Кесси ҳимояда пайдо бўлди ва рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 54'

    Франк Рибери ўта қулай бирга бир вазиятни қўлдан бой берди: унинг кучли зарбасини Доннарумма қийинчилик билан бартараф этди.

  • 53'

    Ҳакан Чалҳаноглу қанотдан жарима зарбасини ижро этди ва тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

  • 51'

    Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Гаэтано Гастровилли рақибини чалиб йиқитди ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 47'

    Ҳозиргина майдонга тушган Бонавентурада офсайд қайд этилди.

  • 47'

    "Фиорентина" сафида ўзгариш: Кальехон ўрнига майдонга Бонавентура тушди.

  • 46'

    2-таймга старт берилди! "Милан" тезкор ҳужуми билан таймни бошлаб олди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    "Фиорентина" қарши ҳужум ташкил этиши билан Розарио Абиссо ҳуштаги янгради ва футболчилар кийиниш хонасига йўл олишди.

  • 45+1'

    Анте Ребич рақибига нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди.

  • 44'

    Ребичнинг ҳавфли зарбасини меҳмонлар дарвозабони қийинчилик билан бартараф этди.

  • 42'

    "Фиорентина" тўпни назорат қила бошлади. 

  • 40'

    Кесси иккинчи пенальтидан гол ура олмади. 

  • 37'

    "Милан" яна бир пенальти ишлаб олди. ВАР кўриб чиқмоқда. 

  • 37'

    Ўйин ҳамон меҳмонлар ярим майдонида кечмоқда. Аммо зарбалар йўқ. 

  • 35'

    "Милан" хотиржам тарзда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 30'

    "Фиорентина" шошқалоқлик эвазига тўпни тез йўқотиб қўймоқда. 

  • 27'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кесси пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 26'

    Салемакерс жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам ҳаммаси жойида деб ҳисоблади. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. 

  • 23'

    "Милан" тўп назоратини чиройли тарзда амалга оширмоқда. 

  • 21'

    Влаховичнинг зарбасини Доннарумма бир амаллаб қайтарди. 

  • 19'

    "Милан"нинг яна бир ҳужуми ноаниқ пас сабаб барбод бўлди. 

  • 17'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Романьоли бурчак зарбасидан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 13'

    "Милан"устунликка эришмоқда. 

  • 9'

    Мартин Касерес ҳавфли ўйнади ва ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 8'

    Меҳмонлар футболчиси Кристиано Бираги кетма-кет 2-бурчак зарбасини ҳам ноаниқ ижро этди.

  • 6'

    "Фиорентина" бурчак тўпини ижро этди, бироқ бундан натижа чиқмади.

  • 2'

    Илк дақиқалардан мезбонлар фаоллик кўрсатмоқда, Чалҳаноглунинг қанотдан жарима майдончаси ичига узатган узатмаси тўппа-тўғри Драговскининг қўлига бориб тушди ва меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди.

  • 1'

    Розарио Абиссо ҳуштаги янгради ва ўйинга старт берилди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Италия А сериясининг 10-тури доирасидаги марказий "Милан" - "Фиорентина" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб бопади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!