Иброҳим Ибрагимов: "Қанча керак бўлса, шунча гол урамиз!"

U23 Осиё Кубоги 2-тури доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашувида Кападзе шогирдлари 6:0 ҳисобида зафар қучди. Баҳсдан сўнг жамоамиз ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Биз бир жамоамиз! Мураббийлар, шифокорлар, ҳаттоки, ошпазларни ҳам ғалабада ўз ўрни бор, кимнидир алоҳида таъкидлаб ўта олмайман.

Кейинги ўйинда ҳам имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, керагича гол урамиз. "Олимпик" жамоасига келган футболчилар тенгқурларимиз бўлгани сабаб мавсум давомида рақиб бўлган бўлса ҳам мослашиб кетиши осон бўлди. Мақсадимиз турнирда чемпион бўлиш ва бунга максимум даражада ҳаракат қиляпмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!