Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Нижний Новгород" ғалаба қозонди
РПЛ 23-туридан ўрин олган "Ростов" - "Нижний Новгород" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 7-дақиқада Ричлорд Эннин ҳисобни очди. 25-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Шетинин мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим сўнггида Стоцкий ўйиндаги сўнгги ҳамда нижний новгородликларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Александр Кержаков шогирдлари очколари сонини 27 тага етказиб олди. Айни вақтда улар РПЛ турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.
Фикрлар