Иброҳимовичнинг йўқлиги билинмайди

“Милан” техник директори Паоло Мальдини жамоа тўпурари Златан Иброҳимович ўрнини босиши мумкин бўлган ўйинчилар борлигини маълум қилди.

- Иброҳимович майдонга қайтиш арафасида яна жароҳат олганидан ғазабда. Унинг ҳолатида мушаклар билан боғлиқ муаммоалар ҳар кимда ҳам бўлиши мумкин. Ҳозир жамоамиз рақобатбардош ва шунинг учун қишда ўйинчи олмасак ҳам бўлади. 

Златаннинг ўрнини босадиган футболчилар кўп. Унинг ўрнида Леау, Ребич, Коломбо ва Даниэль ўйнаши мумкин. Бундан ташқари, ўз имконини кутаётган ёшлар ҳам етарли, - деди Паоло Мальдини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!