Иброҳимхалил Йўлдошев кўринмай қолди!
РПЛ 25-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - "Химки" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда дарвозалар дахлсиз қолди.
Шу тариқа, Александр Кержаков шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 28 тага етказиб олди. 25 очкоси бор "Химки" 13-поғонани банд этган.
Эслатиб ўтамиз, нижний новгородликлар сафида тўп тепаётган легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошев 23-турдаги "Ростов"га қарши ўйинда жароҳат олган. Шу сабаб, у 2 ўйиндан бери майдонда кўриниш бермади.
Фикрлар