Ичкилик ботқоғига ботиб борардим!
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятидаги қийин даврда ичкиликка ружу қўйгани ҳақида гапириб берди.
Истеъдодли ярим ҳимоячи 2020 йили манчестерлик таркибида деярли майдонга тушмади ва мунтазам равишда мухлислар танқидига дучор бўлди.
Футболчининг айтишича, ана шу мураккаб паллада у кечаси билан ичкилик ичган ва ўзини йўқотиб қўйган. Авваллари унинг оиласида ҳеч ким бу қадар иродасизлик қилмаган экан.
Жессининг “Вест Хэм”га ижарага берилиши унинг ҳаётида бурилиш ясади. Бу жамоа таркибида у ўз ўйини қайта топди. Лингард ўтган мавсум ярмида ижара асосида “Вест Хэм”га ўтди ва 16 та учрашувда тўққизта гол урди.
Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” бу футболчини сотиб юбормоқчи. Унга “Вест Хэм” харидор бўлмоқда.
Фикрлар