IFFHS: Марк Клаттенбург 2016 йилнинг энг яхши ҳаками
Ads

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ортда қолган мавсумдаги дунёнинг энг яхши ҳакамини аниқлаш бўйича ўтказилган онлайн сўровномалар якуний натижасини эълон қилди.
Унга кўра Англия кубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Евро-2016 мусобақаларининг финал баҳсларини бошқарган  Марк Клаттенбург тенгсиз деб топилди.
Қуйида кучли бешликдан жой олган ҳакамлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
1. Марк Клаттенбург (Англия) — 141
2. Никола Риццоли (Италия) — 65
3. Виктор Кошшои (Венгрия) — 55
4. Юнас Эрикссон (Швеция) — 44
5-6. Жунейт Чакир (Туркия) ва Бьорн Куйперс (Голландия) — 28.