Игало фақат асосий таркибга муносибми?

“Манчестер Юнайтед” айни дамда УЕФА Европа лигаси 1/8 финали доирасида Австрияда ЛАСК клуби меҳмони бўлмоқда ва биринчи бўлимда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.

Учрашувда ягона бўлиб турган голга 28-дақиқада “қизил иблислар” форварди Одион Игало муаллифлик қилди. Эътиборлиси, нигериялик футболчи МЮда асосий таркибда тушган барча учала ўйинда ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олди. У бундан аввал Европа лигаси доирасида “Брюгге”га (5:0) қарши ҳамда Англия кубоги доирасида “Дерби Каунти”га (3:0) қарши баҳсларда ҳам гол урган эди.

Қизиғи шундаки, Игало захирадан майдонга тушган 5 та ўйиннинг бирортасида ҳам гол уролмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)