Игало "Манчестер Юнайтед"ни тарк этди!

"Манчестер Юнайтед"нинг нигериялик ҳужумчиси Одион Игало инстаграмдаги саҳифаси орқали жамоадан кетганини эълон қилди.

“Орзуларим поёнига етганини қабул қилиш жуда қийин. Орзум амалга ошгани ва МЮга келганим учун Яратгандан миннатдорман. Бу жамоада ўйнаш – мен учун шараф. Кўпчилик менга ишонмаганида, менга ишонч билдирган мураббийга раҳмат айтаман. Ажойиб жамоадошларимни соғиниб қоламан”, - деб ёзди Игало.

31 ёшли Игало МЮ сафида 2020 йилнинг январидан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!