Игало МЮ билан шартнома имзолаганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Нигериялик ҳужумчси Одион Игало "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтганидан сўнг ўзининг дастлабки таасуротлари билан ўртоқлашди.

"Болалигимдан "Манчестер Юнайтед"да тўп суришни орзу қилардим, энди эса орзуйим амалга ошди.

Бу мен учун жуда яхши имконият. Бу ерда эканлигимдан ва жамоа билан бирга ишлашдан мамнунман. Энди иложи борича мавсумни яхшироқ якунлаш ниятидаман", - дейди Игало.

Эслатиб ўтамиз, қишги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "қизил иблислар" форвардни Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубидан мавсум сўнггигача ижарага олди.