Игнатий Нестеров "Қизилқум"дан кетдими? Янги бош мураббий у ҳақида нима дейди?
Бу йил 39 ёшни қаршилайдиган дарвозабон Игнатий Нестеров охирги бир ярим йилни Навоийнинг “Қизилқум” клубида ўтказганидан яхши хабардорсиз. Ўтган йили Суперлига доирасида барча 26 та учрашувда тўлиқ иштирок этди ва ўз дарвозасидан 29 та тўп ўтказиб юборди.
Охирги пайтларда унинг “Қизилқум”дан кетгани борасида турли гап-сўзлар йўқ эмас. У ростдан ҳам навоийликлар сафини тарк этдими? Бу борада “Қизилқум”нинг янги бош мураббийи Никола Лазаревичга мурожаат қилганимизда қуйидагича жавоб қайтарди:
“Игнатий Нестеров яқинда қайтади ва жамоа сафига қўшилади. Ана шунда биз барчасини муҳокама қилиб оламиз. Фикримча, ҳозир бу масалада гапиришга ҳали эрта. Унинг ёшига келсак, бу якуний қароримизга сабаб бўла олмайди”, - деди Лазаревич.
Тез орада Никола Лазаревич билан уюштирилган суҳбатни Sports.uz сайтида ўқишингиз мумкин.
Фикрлар