Игорь Голбан машғулотларга қўшилди, Ислом Исоқжонов ва Азим Аҳмедов эса...
"Навбаҳор" аъзолари Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни давом эттиришяпти.
“Лочинлар” бугунги машғулотни Виктор Жалилов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ўтказишди.
Бугунги тайёргарлик жараёнини жамоанинг маслаҳатчи-мураббийи Самвел Бабаян ҳам бевосита майдонда кузатди.
Машғулотда кеча Россиядан етиб келган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан ҳам иштирок этди. Бироз бетоблиги боис, машғулотларда тажрибали ярим ҳимоячи Исломбек Исоқжонов қатнашмаяпти. Исоқжонов ва жамоа сардори Азимжон Аҳмедовнинг тез кунларда машғулотларга қўшилишлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Бунёдкор” баҳси 17 октябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:00 да старт олади, - дея хабар бермоқда, “Навбаҳор” матбуот хизмати.
Фикрлар