Игорь Сергеев
Ads

Ҳужумчи Игорь Сергеев фаолиятини яна "Пахтакор"да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси бўлган Игорь Сергеев қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна ўзи учун қадрдон саналган клуб сафига қайтди. Бугун у "Пахтакор" билан 2018 йил охиригача шартномага имзо чекди. Сергеев ҳозирга қадар "Шерлар" билан уч бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, бир марта чемпионат тўпурарига айланган. Чемпионатларда жамоа учун 121 учрашувда 64 гол муаллифига айланган.

photo_2018-07-06_11-38-40

Минбар

Барча блоглар