Игорь Сергеев "Пахтакор"нинг Осиё клублар турнирларидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кириб олди

Хабарингиз бор "Пахтакор" 6 май куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-турида ўз майдонида "Персеполис"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни "шерлар"га ғалаба келтирган ягона голга Игорь Сергеев муаллифлик қилди. Эътиборлиси, 26 ёшли ҳужумчи шу тариқа "Пахтакор" сафида Чемпионлар лигасида урган голлари сонини 9 тага етказиб олди ва бу борада жамоа тарихида Осиё клублар турнирларидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди. Айни дамда Игордан юқорида фақатгина Леонид Кошелев (11та) ва Зайниддин Тожиев (13та) бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!