Игорь Сергеев: "Тобол”дан ҳайдалганим ҳақида чиқаётган хабарлар мутлақо ёлғон!"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев “Тобол” билан хайрлашди. Маҳоратли ҳужумчимиз Таиланднинг "Патхум Юнайтед" клуби сафига бориб қўшилади. Ўзбекистонлик ҳужумчи "сариқ- яшиллар" мухлисларига мурожаат қилди:
"Айни дамда менга Таиланд клубидан таклиф тушди ва шу боис бу таклифни қабул қилишга қарор қилдим. Мен бирор нарсани ўзгартиришни, давом этишни, янги тажриба олишни хоҳлардим. “Тобол” билан шартномада бошқа жамоага кетиш ҳуқуқим борлиги ҳақида банд борлигини ҳам қайд этаман. Бу ерда ҳамма нарса профессионал эди. Клуб раҳбариятига тушунгани ва кетишимга рухсат бергани учун миннатдорчилик билдираман. Лекин матбуотда мени “Тобол”дан ҳайдалганим ҳақида тинмай гапираётгани мутлақо бемаънилик. Клубга нисбатан хафагарчилик йўқ.
Бу ерда бўлган барчага - клуб раҳбариятига, мураббийлар штабига, футболчиларга ва, албатта, улкан мухлислар армиясига раҳмат айтмоқчиман.
Менда фақат "Тобол" ҳақида энг илиқ хотиралар қолади. Ҳаммаси учун самимий раҳмат!", - деди Сергеев.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳужумчи "Тобол" сафига 2021 йилда келиб қўшилган эди.
Фикрлар