Игорь Шквирин: Мавсум ким учундир омадли келди, ким учундир эса...
Ads

“Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Олмалиқ” жамоаси устози Игорь Шквирин иштирок этди. Бу ҳақда “Қўқон-1912” расмий сайти хабар бермоқда.

- Биринчи навбатда қўқонликларнинг ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, мавсум якунлангани билан ҳам барчани табриклайман. Мавсум ким учундир омадли келди, ким учундир омадсиз. Бугунги ўйиндаги натижа ҳар икки жамоа учун унчалик катта аҳамият касб этмасди. Лекин шундай бўлса-да, бугунги учрашувни жамоалар юқори савияда ўтказишди. Бу эса чемпионатимиз мавқеи ошиб бораётганидан дарак беради, - дейди “Олмалиқ” клуби устози.