Игорь Йелич: Замонавий футболда бир вазият барчасини ҳал этиши мумкин

 

Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – “Локомотив” Суперлига баҳсларини “Металлург”га қарши учрашув билан давом эттирди. Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “темирйўлчилар” жамоаси "Металлург" билан муроса кўчасини танлади.

Мазкур беллашувда маҳоратли футболчи Игорь Йелич “Локо” сафидаги дебют ўйинини ўтказди. Учрашувдан сўнг футболчи клуб расмий сайтига қуйидагича фикр билдирди:

- Кеча биз фақат ғалаба учун майдонга тушган эдик. Барча бор кучини бериб ўйнади аммо омад кеча биздан юз ўгирди ва стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Рақиблар 90 дақиқа дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар ярата олмади. Битта стандарт эвазига гол ўтказиб юбордик.

Замонавий футбол шундай - бир вазият барчасини ҳал этиши мумкин. Ўз ўйинимга келадиган бўлсак - кеча бу менинг "Локомотив" таркибида Суперлига бахсларида дастлабки ўйиним эди. Кейинги учрашувларда янада ўз ўйинимни кучайтириб бораман ва жамоамиз билан кўзланган мақсадларга эришамиз, - деб Йелич сўзларидан иқтибос келтиради "Локомотив" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!