Игуаин ЕЧЛ тарихидаги энг тез дубль қайд этган футболчига айланди

Айни дақиқаларда Туриндаги "Альянц" стадионида ЕЧЛ 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда. Унда ҳозирча мезбонлар 2:1 ҳисобида олдинда боришмоқда.

Эътиборлиси, "Ювентус" киритган ҳар иккала гол муаллифи - аргентиналик Гонсало Игуаин бўлди. У 8 дақиқа 7 секунд ичида "шпорлар" дарвозасига икки бор йўл топди ва ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор дублга муаллифлик қилди.

Бундан олдинги рекорд эса  “Интер” ҳужумчиси “Интер” Хулио Крусга тегишли эди. Крус 2006/07 йилги мавсумда Россиянинг “Спартак” клуби дарвозасига иккита тўп киритиши учун 8 дақиқа 30 сония вақт етарли бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!