Ижтимоий тармоқда “Барселона”нинг 3-либоси пайдо бўлди (фото)

“Footyheadlines” нашри “Барселона”нинг 2022/2023 йилги мавсум учун учинчи формаси суратларини тақдим этди.

Жамоанинг янгиланган либоси оқ рангда бўлиб, қизил ва кўк ранглар билан безатилган. “Барселона”нинг техник ҳомийси Американинг “Nike” компанияси ҳисобланади.

Каталонияликлар ўтган мавсум Испания вице-чемпионига айланишди. Хави Эрнандес шогирдлари янги мавсумни “Райо Вальекано”га қарши баҳс билан бошлайди. Учрашув 13 август куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!