Икарди фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин

“Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди ёзги трансферлар мавсумида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Аргентиналик футболчига ҳозирда “Челси” ва “Ювентус” клублари асосий даъвогар бўлиб турибди. Агар лондонликларга Маурицио Сарри бош мураббий этиб тайинланадиган бўлса, Икарди харид қилиниши керак бўлган футболчилар рўйхатининг биринчи қаторларидан ўрин олади.

Маълум бўлишича, “Челси” ушбу трансферни амалга ошириш учун 110 миллион евро тўлашга тайёр. Икарди ўтган мавсум “А” серияда 34 ўйинда майдонга тушиб, 29 гол билан энг яхши тўпурарга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!