Икарди “Интер” тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин
Ads

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Мауро Икардини клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича "нерадзуррилар" 25 ёшли аргентиналик футболчи билан амалдаги шартномани яна икки йилга, яъни 2023 йилга қадар узайтиришмоқчи. Янги келишувга кўра Икардининг йиллик маоши 8 млн еврога оширилади ва унинг товон пули 110 млн евро этиб белгиланади.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум “Интер” сафида жами 26та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.