Икарди "Кальяри"га қарши баҳсда ҳам майдонга тушмайди

"Интер" форварди Мауро Икарди А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган "Кальяри"га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчи ушбу ўйин қайдномасига киритилмаган.

Маълумот учун, “Кальяри” – “Интер” учрашуви 1 март куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Икарди бундан аввал шартномани узайтириш борасида келиб чиққан можаро ортидан сардорлик боғичидан айрилганди. Кейинроқ эса Европа лигаси доирасидан ўрин олган “Рапид”га қарши сафар баҳсига боришдан бош тортганди. Шундан сўнг машғулотлар пайтида жароҳат олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!