Икарди ПСЖ билан қанча муддатга шартнома имзолайди ва қанча маош олади?

ПСЖ клуби бугун “Интер”дан аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардининг трансферини тўлиқ сотиб олади.

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, клублар кеча оқшом келишувга эришишган. Унга кўра, парижликлар 27 ёшли футболчи учун “нерадзуррилар”га 50 млн евро ва унга қўшимча 7 млн евро бонус тўлайди.

Икардининг ўзи эса ПСЖ билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 8 млн евро маош олади.

Жорий мавсумни парижликлар сафида ижарада ўтказган Мауро Франция чемпионатида 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!