Икарди учун курашга яна бир клуб қўшилди
Миланнинг "Интер" клуби форварди Мауро Икарди фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Sky Sport Italia нашрининг хабар беришича 26 ёшли аргентиналик футболчига "Монако"дан қизиқишлар бўлмоқда. Улар хатто ушбу трансфер юзасидан “нерадзуррилар”га расмий таклиф ҳам юборишган.
Эслатиб ўтамиз, Икарди учун шунингдек "Наполи", "Рома" ва "Ювентус" каби А Серия грандлари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Икарди “Интер” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум жам 37та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар