Икардининг гўзал хотини уни ПСЖга қандай жойлаганини айтиб берди

“Интер”дан ПСЖга трансфер қилинган Мауро Икардининг агенти ва турмуш ўртоғи Ванда Нара футболчининг ишларини қандай битиргани ҳақида гапирди.

- Биз ПСЖга клубда қоламиз, деб сўз бергандик. Ишни пандемия туфайли ёпилишига ПСЖ айбдор. Ҳар гал музокаралар столига ўтирганимда Икарди нимани исташини яхши биламан. Мен унинг орзуси ва мақсадларини яхши билганим учун айрим нарсаларда унинг фикрини сўраб ўтирмайман, - деди Ванда Нара.

Аслида Ванда Нара яна бир аргентиналик футболчи Макси Лопес билан турмуш қурган эди. Кейинчалик Мауро Икарди уч ўғилнинг онасини ўзига оғдириб олди. Шундан буён Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси дўсти Макси Лопесга хиёнат қилган Икардини мамлакат бош жамоасига таклиф қилинишига йўл қўймайди.

Олимлар илмий тадқиқот орқали Мессининг Роналдудан икки карра зўрлигини исботлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)