Икки афсона янги ҳужумчига қарши чиқди
“Ливерпуль” тарихида чуқур из қолдирган икки афсона – Стивен Жеррард ва Жейми Каррагер клубни “Вест Хэм” ҳужумчиси Жаррод Боуэнни сотиб олмасликка чақирди.
50 миллион фунтга баҳоланаётган Боуэн доимий равишда “Ливерпуль”га ўтиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда ва ҳозир бу трансфер учун шароитлар жуда қулай кўринади.
Гап шундаки, “Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ билан хайрлашмоқда, “Вест Хэм” эса Премьер-лигадан тушиб кетиш хавфи остида.
Боуэн “Вест Хэм” сафида 272 ўйинда 84 та гол уриб, 58 та голли узатма берган, аммо Жеррард ва Каррагер 29 ёшли Англия терма жамоаси футболчиси ҳақида бир фикрда.
- Менга Боуэн ёқади ва уни топ-даражадаги футболчи, деб ҳисоблайман, аммо у Салоҳ ўрнини босиш даражасига мосми — ишончим комил эмас, - деди Жеррард TNT Sports эфирида.
- Йўқ, мен Боуэн Салоҳ ўрнини босишини тасаввур қила олмайман. Балки у Юрген Клопп даврида “Ливерпуль” радарига тушган бўлиши мумкин, аммо ўша пайтда Салоҳ бор эди. Қолаверса, у “Ливерпуль” учун ёши анча катта ўйинчи, - деди Каррагер Stick to Football подкастида.

Фикрлар