Икки дзюдочимиз бронза медали учун курашади
Lзюдо бўйича Марракеш шаҳри мезбонлигида кечаётган Гран-приси мусобақасининг иккинчи кун баҳслари ҳам вакилларимиз учун омадли ўтмоқда. Тошкент вақти билан 21:00 да старт оладиган кечки дастурда 2 вакилимиз бронза медали учун татамига чиқадиган бўлди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
Хабар берганимиздек, Шарофиддин Болтабоев -81 кг вазн тоифасида ярим финалгача етиб бориб, финал остонасида имкониятни бой берди. Бронза медали учун кечадиган беллашувда унинг рақиби грециялик Алексиос Нтанадсидис бўлади.
-73 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Ҳикматилло Тўраев ҳам мусобақадан медаль билан қайтиши мумкин. Вакилимиз чорак финалда франциялик дзюдочига енгилган бўлса-да, бронза медали учун имкониятни сақлаб қолди. Бу йўлда дастлаб гамбиялик Файе Нжиени доғда қолдирди. Шу тариқа Тўраев бироздан старт оладиган кечки дастурда туркиялик Билал Чилоглу билан биронза медали учун баҳс олиб боради.
Фикрлар