Икки етакчи футболчимиз МТЖ йиғинини тарк этди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Фарруҳ Сайфиев кичик жароҳати сабабли, Ҳожимат Эркинов эса тикланиш машғулотлари устида ишлаётгани боис Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб юборади.
Олимпия терма жамоасига чақирилган Иброҳимҳалил Йўлдошев МТЖ сафига бориб қўшилади. U23 терма жамоасига эса “Олимпик” ҳимоячиси Аҳмадулло Муқумжонов жалб этилди.
Маълумот учун, жамоамиз 24 март куни Боливия, 28 март куни Венесуэлага қарши майдонга тушади.
ЎФА матбуот хизмати
Фикрлар