Икки испан гранди “Тоттенхэм” етакчиларидан бирини кўзламоқда
Ads

Испания Ла Лигасининг икки етакчи жамоаси - "Реал" ва "Барселона" Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга қизиқиш билдира бошлади.

Маълумотларга кўра айни дамда “қироллик клуби” вакиллари ҳам, каталонияликлар вакиллари ҳам 26 ёшли даниялик футболчини диққат билан кузатишмоқда. Бироқ, ҳозирча бу жамоаларнинг ҳеч бири “шпорлар”га аниқ таклиф билан мурожаат қилишганича йўқ.

Таъкидлаш керакки, Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 38та учрашувда иштирок этган ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.