Икки Манчестер клуби

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Самуэль Юмтити Манчестер шаҳрининг икки етакчи клуби орасида жиддий тортишувга сабаб бўлиши мумкимн.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли франциялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Аммо, “Барселона” ҳам Юмититини қўйиб юбормоқчи эмас ва у билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.