Икки Манчестер клуби португалиялик футболчи учун курашмоқда

ПСЖ ҳужумчичси Гонсалу Рамушга бирданига икки Манчестер грандлари қизиқиб қолди. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.

Иккала жамоа ҳам 22 ёшли футболчи билан Англия чемпионатининг 2023/2024 йилги мавсум якунида шартнома имзолашга уриниб кўради. Рамуш парижликлар сафида жорий мавсум охиригача ижара асосида ўйнайди. Футболчининг транфер ҳуқуқи "Бенфика"га тегишли ва унинг трансфер нархи 50 миллион евро.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида Гонсалу 15 а ўйинда майдонга тушди ва учта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!