Икки мега юлдуз Англиядан Саудияга бориб пул ишлайди
Ёзги трансфер ойнаси вақтида Саудия Арабистони Профессионал лигаси бир нечта машҳур футболчиларни қабул қилиши кутилмоқда.
The Touchline нашри маълумотига кўра, Англия Премьер-лигасидан “икки нафар жуда йирик футболчи” Про-лигага кўчиб ўтишга қарор қилган. Қайси футболчилар экани аниқ айтилмаган.
Фанатлар фикрича, улардан бири “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бўлиши мумкин. Чунки мисрлик футболчининг ўйинида пасайиш кузатилмоқда ва унинг бош мураббий Арне Слот билан муносабати ҳам кўнгилдагидек эмас.
Манба ушбу трансферлар ҳақидаги расмий эълонлар жаҳон чемпионати бошланишидан олдин берилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Ҳозир Саудия Арабистонида Криштиану Роналду ва яна бир қатор юқори даражали футболчилар тўп сурмоқда.
Фикрлар