Икки нафар боксчимиз Россияда жанг қилади
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн (69,8 кг) тоифасида ҳаракат қилаётган Мирзакамол Неъматов (3-0, 1KO) ҳамда ўрта вазнда (72.5кг) Баҳромжон Фозилов (1-1-2, 1KO) ўзларининг навбатдаги жангларини 26 февраль куни ўтказадиган бўлди.
Россиянинг Москва шаҳрида "Shamo Boxing" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида Неъматов 10 раундлик жангда россиялик Марат Хузеевга(20-17-1, 8KO) қарши ринга кўтарилса, Баҳромжон Фозилов Тожикистон вакили Нозимжон Тожибоевга (2-6, 2KO) билан жанг олиб боради.
Мирзакамол Неъматовнинг жанги минтақавий камар учун бўлиши кутилмоқда. Ҳозирча айнан қайси йўналиш камари эканлиги маълум эмас.
Фикрлар